11мар

Ҳурматли тиббиёт ходимлари ва азиз хоразмлик ҳамширалар!


Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Урганч филиали директори Дилфуза Курбаниязованинг мурожаати
Ҳурматли тиббиёт ходимлари ва азиз хоразмлик ҳамширалар!

Коррупция жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлувчи, аҳоли ишончини сусайтирувчи ва адолат тамойилларига раҳна солувчи хавфли иллатдир.

Шу боис Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Урганч филиалида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 Жумладан:

✅ Тингловчиларга қулайлик яратиш ва коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида мавзули малака ошириш курслари ва 144 соатлик малака ошириш курсларининг шанба кунларида дарс онлайн платформада олиб борилмоқда .

✅ Малака ошириш гурухлари тингловчилари сертификатлари онлайн олиш имконияти яратилди 

✅ Муассасада аноним сўровлар, “Фикр билдириш” қутичалари жорий этилди.

✅ Непотизм ва коррупцияга қарши қатъий талаблар белгиланди.

Очиқлик ва шаффофлик таъминлаш мақсадида:

Telegram канали:https://t.me/malakaoshirish_001

Веб-сайтимиз: https://malaka-urganch.uz/ фаолият кўрсатмоқда.


Ҳурматли ҳамширалар, азиз юртдошлар! 

📞 Агар коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз, “1203”,“1103” ишонч рақамлари, @XorazmSSB_antikorrupsiya_Bot телеграм боти ёки юқоридаги расмий каналлар орқали хабар беришингизни сўраймиз. Барча мурожаатлар махфийлиги кафолатланади ва қонун доирасида чоралар кўрилади.

Коррупцияга қарши кураш — умумий вазифамиз. Фақат бирдамлик ва ҳамжиҳатлик орқали адолатли, шаффоф ва халқпарвар тиббиёт тизимини барпо эта оламиз.

Дилфуза Курбаниязова,

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Урганч филиали директори.